Наманганда» Корд авиамодел бўйича Ўзбекистон кубоги» финал бош мусобақаси бўлиб ўтди

23–26 октябрь кунлари Наманган шаҳридаги Ўқув-спорт техника клуби негизида Ўзбекистон Республикаси мудофаасига кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилоти томонидан «Корд авиамодел бўйича Ўзбекистон Кубоги» финал мусобақаси ўтказилди.

Беллашувда Андижон, Хоразм, Бухоро, Сирдарё, Наманган, Самарқанд, Тошкент вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳридан жами 60 нафардан зиёд спортчилар иштирок этдилар. Улар F-2A, F-2B, F-2C, F-2D ва F-4B синфидаги авиамоделлар бўйича тезлик, фигурали учиш, ҳаво жанги, пойгалар ҳамда авиамодел кўргазмалари йўналишларида ўзаро беллашдилар.

Мусобақа натижаларига кўра, Тошкент вилояти жамоаси 1-ўринни, Фарғона вилояти 2-ўринни, Самарқанд вилояти эса 3-ўринни эгаллади.

Ғолиб ва совриндорларга «Ватанпарвар» ташкилотининг диплом ва қимматбаҳо совғалари ҳамда «Корд авиамодел бўйича Ўзбекистон Кубоги» тантанали равишда топширилди.