Чуст туманида миллий анъаналарни сақлаш ва ҳунармандлар фаолиятини қўллаб-қувватлаш мақсадида «Ҳунармандлар шаҳарчаси» лойиҳаси амалга оширилмоқда.
Лойиҳа 4Р-112 автомобиль йўли бўйида жойлашган бўлиб, умумий майдони 16,6 гектарни ташкил этади. Ҳудуд 169 та алоҳида лотга бўлинган. Бу ерда дўппичилик, пичоқчилик, заргарлик, зардўзлик ва ўймакорлик каби миллий ҳунармандчилик йўналишларида ишлаб чиқариш ҳамда савдо жараёнлари йўлга қўйилади.
«Ҳунармандлар шаҳарчаси» нафақат маҳаллий усталар учун янги имконият яратади, балки Чуст брендини янада юксалтиришга хизмат қилади.

