Поп–Наманган йўлининг 75 километр қисмини реконструкция қилиш ишлари тезлаштирилади

«Фарғона халқа йўли»нинг Поп–Наманган йўналишидаги 75 километрлик қисми Хитойнинг «CITIC Construction Co., Ltd.» компанияси ҳамкорлигида реконструкция қилинади. Лойиҳа «молиялаштириш + лойиҳалаш + қуриш» тамойили асосида амалга оширилади ва йўл 4 тасмали цементобетон қоплама билан қопланади.

Реконструкция туфайли йўл юк кўтариш қобилияти 13 тонна бўлган Iб тоифали ҳолатга келтирилади, юк ва йўловчи оқими қуввати 4 баробарга ошади, йўл-транспорт ҳодисалари камаяди.

Шунингдек, аҳоли ва тадбиркорлар учун Тошкентга қатнов ҳамда туризмни ривожлантириш учун қўшимча қулайликлар яратилади.