Наманганда журналист ва блогерлар тавсияси билан 250 та оилага вилоят ҳокимлигининг байрам совғалари топширилди

Маълумки, ҳар йили янги йил байрами арафасида вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов таклифи билан журналист ва блогерлар томонидан кам таъминланган, моддий ва маънавий кўмакка муҳтож оилалар рўйхати шакллантирилиб, уларга байрам совғалари тақдим этилади. Ушбу хайрли ташаббус бу йил ҳам анъанага айланди ва 250 дан ортиқ кам таъминланган, боқувчисини йўқотган, ногиронлиги бўлган инсонлар ва уларнинг оилаларига байрам совғалари улашилди. Улар орасида 12 нафар фахрий журналистларнинг борлиги янада қувонарлидир.

Наманганда журналист ва блогерлар тавсияси билан 250 та оилага вилоят ҳокимлигининг байрам совғалари топширилди

Наманган шаҳрининг «Баркамол авлод» спорт мажмуасида бўлиб ўтган тадбирда вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов иштирок этди.

– Орамизда чиндан ҳам ижтимоий кўмакка муҳтож оилалар бор, аммо улар орият боис рўзғоридаги камчилик ва муаммони бировга айтмайдилар, – деди вилоят ҳокими. – Улар ҳақида эса доим одамлар орасида бўлган журналист ва блогерлар яхши билишади. Шунинг учун бу йил ҳам бу соҳа вакилларининг фикрини инобатга олган ҳолда мазкур хайрия тадбирини ташкилладик.
Ўйлаймизки, бу ҳар томонлама адолатли иш бўлди.

Наманганда журналист ва блогерлар тавсияси билан 250 та оилага вилоят ҳокимлигининг байрам совғалари топширилди

Дарвоқе, эҳтиёжманд оилалар вакилларига 18 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари, янги йил совғалари тақдим этилди.
Байрамона дастур эътибордан руҳланган кўнгилларга янада ўзгача завқ бағишлади.