Янги йил арафасида Гульнора Соипбоева ҳаётида чин маънода унутилмас, тақдирини белгилаб берган қувончли воқеа юз берди.
У узоқ йиллар орзу қилиб келган — Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига эга бўлиш бахтига мушарраф бўлди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 30 декабрдаги ПФ-256-сонли Фармонига мувофиқ, Гульнора Соипбоева Ўзбекистон Республикаси фуқароси этиб қабул қилинди.
У ҳозирда Янги Наманган туманида яшайди. Фуқаролик паспорти унга тумани ҳокими Адҳамжон Карабаев томонидан тантанали равишда топширилди.
Янги йил остонасида тақдим этилган бу ҳужжат Гульнора Соипбоеванинг қалбига нафақат чексиз ғурур ва шодлик бағишлади, балки келажакка бўлган ишончини ҳам мустаҳкамлади.
