Наманган вилоятида 20 миллион долларлик фармацевтика лойиҳаси ишга туширилди

Янги Наманган туманида тиббиёт дори воситаларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган «NANO PHARMACEUTICAL» корхонаси лойиҳасининг биринчи босқичи фойдаланишга топширилди.

Умумий қиймати 20 миллион доллар бўлган лойиҳа доирасида 10 миллион доллардан зиёд хорижий инвестиция ўзлаштирилди. Халқаро стандартларга жавоб берадиган замонавий корхона барпо этилиб, 300 та янги иш ўрни яратилди.

Корхонада йилига 63 миллион дона, 40 турдаги, қиймати 12 миллион долларлик тайёр дори воситалари ишлаб чиқарилиши режалаштирилган. Шунингдек, 6 миллион долларлик маҳсулот экспортга йўналтирилиши кўзда тутилган.