Президент қарорига мувофиқ, Ангрен–Поп темир йўл участкасини модернизация қилиш орқали 2030 йилга қадар Наманган вилоятига тезюрар электропоездлар қатнови ташкил этилади.
Ушбу лойиҳа Фарғона водийсида темир йўл алоқаларини яхшилашга қаратилган бўлиб, Наманганнинг Андижон ва Фарғона шаҳарлари билан боғланишини янги босқичга олиб чиқади.
Натижада йўловчилар учун қатновлар тезлашади, транспорт инфратузилмаси сифат жиҳатдан янгиланади.
