Наманган шаҳар ҳокими Аюбхон Камалов Германиянинг “International people” GmbH компанияси бошқарувчиси Томас Форстер билан учрашув ўтказди. Суҳбат давомида Наманган шаҳридан ёш кадрларни компания орқали чет элда иш билан таъминлаш имкониятлари кўриб чиқилди.
Таклифга мувофиқ, ёшларни Наманган шаҳрида жойлашган Касбий кўникмалар марказида ваучер тизими асосида ўқитиш белгиланмоқда. Уларнинг тайёргарлиги немис тили ҳамда меҳнат бозорида эҳтиёж юқори бўлган касблар йўналишида ташкил этилади. Машғулотларни муваффақиятли якунлаган битирувчиларни Германияда расмий ишга жойлаштириш режалаштирилган.
Учрашув якунида таклифни ҳар томонлама ўрганиш, амалиётга татбиқ қилиш механизмларини аниқлаш ва кейинги ҳамкорлик масалаларини муҳокама этиш мақсадида қўшимча учрашув бўлиб ўтиши ҳақида келишувга эришилди.
