Нарин дарёси бўйидаги бўш майдонлардан самарали фойдаланиш мақсадида Уйчи туманида йирик туризм лойиҳаси амалга оширилади. Туманнинг 20 гектар ҳудудида аҳоли учун дам олиш масканлари, сайлгоҳлар, савдо ва ижтимоий хизмат кўрсатиш обектларини ўз ичига олган туристик марказ барпо этилиши режалаштирилган.
Лойиҳа доирасида Нарин дарёси бўйида замонавий инфратузилма, яшил ҳудудлар ва оила учун мўлжалланган ҳордиқ масканлари қурилиши кўзда тутилмоқда. Ҳозирда туман мутасаддилари томонидан зарур техник ва ташкилий ишлар олиб борилмоқда.
