Наманганлик талабалар Президент стипендияси эгаси бўлди

Наманганлик талабалар илм-фан соҳасидаги юқори натижалари билан яна бир бор эътироф этилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат стипендиясига Наманган вилоятидан қуйидаги талабалар сазовор бўлди:

Шердорбек Тожиалиев — Наманган давлат техника университети, бизнесни бошқариш факультети, корпоратив бошқарув йўналиши, 4-курс талабаси;

Мираъзам Тўхтасинов — Наманган давлат университети, ижтимоий фанлар факультети, 4-курс талаба;

Моҳчеҳра Муҳиддинова — Ишоқхон Ибрат номидаги Наманган давлат чет тиллари институти, Филология ва тилларни ўқитиш (инглиз тили), 4-курс талабаси.

Бу ютуқлар Наманган талбалари илмий салоҳияти ва етакчилик қобилиятининг изчил ривожланаётганини яққол кўрсатади.