Наманганлик имом «Йил имоми» бўлди ва Ҳаж сафари йўлланмаси билан тақдирланди

Бугун Республикамиз масжидларида фаолият юритаётган имом-хатиб ва ноиблар иштирокида интиқиб кутилган «Йил имоми – 2024» кўрик-танловининг якуний босқичи бўлиб ўтди.

Унда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри босқичларида ғолибликни қўлга киритган 14 нафар имом домла ўзаро беллашди.

Мусобақа  якунига кўра, 1 ўрин – Наманган вилояти «Ҳомиддин қори» жоме масжиди имом-хатиби Муҳаммад Бобир Насриддиновга насиб этди. Ғолиб I даражали диплом ва Ҳаж сафари йўлланмаси билан тақдирланди.

Ҳамюртимизни юксак ғалаба билан табриклаймиз ва келгуси фаолиятларида ривож тилаймиз!