Муҳаммадзоҳир Исахонов Наманган шаҳридаги 1-умумтаълим мактабининг 9-синфида таҳсил олади. Бир вақтнинг ўзида тадбиркорлик билан ҳам шуғулланаётган иқтидор эгаси 7 минг бош бедана парвариши билан машғул.
Жорий йилнинг август ойида ўзи томонидан ташкил этилган паррандачилик фермасидан кунига 6500 дона тухум олинади. Етиштирилган тухумни сотиш ҳам тизимли асосда йўлга қўйилган.
Ҳар куни махсус автомашина орқали фермадан бедана тухуми харид қилинади. Ҳозирги кунда ёш тадбиркор учта ишчи ўрни яратишга эришган бўлиб, кунлик даромади қарийб икки, ойлик соф фойдаси эса 30 млн сўмни ташкил этади.
Муҳаммадзоҳир яқин ойларда фермасини кенгайтиришни ҳамда ишчилар сонини 20 нафарга етказишни режалаштирмоқда.
Наманган вилояти
мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси
Ахборот хизмати