Гуянг шаҳри Хитойнинг жанубий-ғарбида жойлашган Гуйжоу вилоятининг маъмурий маркази бўлиб, аҳолиси 6,6 миллионни, ЯҲМ 75 млн долларни ташкил этади.
Наманган вилояти ҳокимининг ўринбосари Окибжон Инамов бошчилигидаги Наманган делегацияси Хитойнинг Гуянг шаҳри ҳокими жаноб Ван Хун билан музокара олиб борди.
Музокара давомида икки ҳудуд ўртасида савдо, иқтисодий, инвестицион, таълим, логистика, туризм йўналишларида ҳамкорлик муносабатларини ўрнатиш бўйича келишиб олинди.
Наманган ва Гуянгнинг инвестицион салоҳияти, иқтисодий имкониятлари тақдимоти ўтказилди. Гуянг расмий делегациясини Наманган шаҳрида жорий йил 64-бор ўтказиладиган Халқаро «Гуллар фестивали»га таклиф этилди.
Учрашув якуни билан икки ҳудуд ўртасида Қардошлик меморандуми имзоланди.
Маълумот учун: Гуянг шаҳри Хитойнинг жанубий-ғарбида жойлашган Гуйжоу вилоятининг маъмурий маркази бўлиб, аҳолиси 6,6 миллионни, ЯҲМ 75 млн. долларни ташкил этади. Туризм, логистика кўприк қурилиш ва сунъий интеллект шаҳарнинг драйвер соҳаларидан бўлиб, йилига шаҳарга 100 миллиондан зиёд сайёҳлар ташриф буюради.