Наманганлик журналист  «Дўстлик» ордени билан тақдирланди

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан эълон қилинган Фармонга биноан, «Давр» газетаси бош муҳаррири, Зоҳида Кенжаева «Дўстлик» ордени билан тақдирланди.

Мазкур юксак мукофот Зоҳида Кенжаеванинг ахборот соҳасидаги кўп йиллик самарали меҳнати, жамиятда соғлом жамоатчилик фикрини шакллантиришга қўшган муносиб ҳиссаси учун берилди.

Ҳамкасбимизни ушбу юксак эътироф билан табриклаймиз ва келгуси фаолиятида янги ютуқлар тилаймиз!