Наманган вилоятида Европа тикланиш ва тараққиёт банки дастури доирасида «Курашхона» сув иншоотини қайта қуриш ва модернизация қилиш бўйича шартнома имзоланди.
Учрашувда вилоят ҳокимининг ўринбосари Ғофуржон Жамалов ҳамда Ҳиндистоннинг «Angiliqua International Limited» компанияси вице-президенти Анил Арора бошчилигидаги делегация иштирок этди.
Лойиҳа доирасида иншоотнинг кунлик сув ишлаб чиқариш ҳажми 40 минг куб метрдан 100 минг куб метргача оширилади. Шунингдек, янги насос ускуналари ўрнатилиши натижасида ойлик электр энергияси сарфи 1,3 миллион кВт дан 800 минг кВтгача камайиши кутилмоқда.
Томонлар учрашув якунида қурилиш шартномаларини имзолашди.