Наманган вилоятида 2025 йилги пахта хомашёси йиғим-теримига старт берилди. Шу муносабат билан Поп туманидаги «Жавоҳир Нурафшон Санг» фермер хўжалигида кўргазмали семинар ўтказилди.
Тадбирда қишлоқ хўжалиги соҳаси нуронийлари, туман ҳокимлари ва тегишли ташкилотлар раҳбарлари иштирок этдилар. Жорий йил вилоятда 48,9 минг гектар майдонга чигит экилиб, 214 минг тоннадан ортиқ пахта хомашёси етиштириш режалаштирилган.
Йиғим-терим ишларини сифатли ва ўз вақтида амалга ошириш учун 1 046 та отряд ташкил этилди. Шунингдек, ҳосилнинг 54 фоизи 167 та агрегат, жумладан, 60 та янги пахта терим машиналари ёрдамида йиғиб олиниши кўзда тутилган.