Норин тумани «Янги Наманган» маҳалласи аҳолисини суюлтирилган газ билан барқарор таъминлаш мақсадида янги тизимли амалиёт жорий этилди.
Маҳалланинг 8 та кўчасида жами 1069 нафар истеъмолчи суюлтирилган газдан фойдаланади. Жорий йил бошидан буён улар 138,160 тонна маҳсулот билан таъминланган. Бу кўрсаткич аҳолини узлуксиз ва хавфсиз газ билан таъминлашда амалга оширилаётган ишлар самарасини намоён этмоқда.
Ҳозирда ҳар бир хонадонда маиший газ баллонларига махсус хавфсизлик қутиси ўрнатилмоқда. Шунингдек, газ баллонидан газ жиҳозларигача бўлган ички тармоқлар ҳам қайта созланиб, замонавий талабларга мослаштирилмоқда. Бу амалиёт қиш мавсумида ҳам газ баллонларидан хавфсиз, қулай ва узлуксиз фойдаланиш имконини яратади.
«Ҳудугаз Наманган» газ таъминоти филиали масъуллари таъкидлашича, фуқароларнинг ҳар бир мурожаатини эшитиш ва уларни қониқтириш — ташкилот фаолиятининг устувор йўналишларидан биридир. Янги жорий этилган лойиҳа нафақат хавфсизликни ошириш, балки аҳолига хизмат кўрсатиш маданиятини ҳам янги босқичга олиб чиқишга қаратилган.