Янги Наманган туманида замонавий қиёфадаги 60-мактаб фойдаланишга топширилди

Янги Наманган туманида капитал таъмирлаш ва реконструкция ишлари тўлиқ якунланган 60-мактабнинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Мазкур таълим муассасаси Ички ишлар вазирлигига бириктирилган бўлиб, таълим-тарбия жараёни, давомат ҳамда умумий тартиб-интизом тизим томонидан доимий назорат қилинади ва ҳамкорликда ташкил этилади.

Янгидан таъмирланган мактабда замонавий синф хоналари, спорт зали, workout майдони, йўл ҳаракати қоидаларини ўргатиш хонаси ҳамда 360 даража кузатув тизими яратилган. Бу имкониятлар ўқувчиларнинг билим олиши, хавфсизлиги ва самарали дам олиши учун хизмат қилади.