Бугун Жанубий Кореянинг қурилиш соҳасидаги йирик ишбилармонлар делегацияси Наманган вилоятига ташриф буюрди. Меҳмонларни Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов қабул қилди.
Учрашувда The Washington Times фонди, Lotte корпорацияси, PDI Design Group ҳамда De Catle Industries компаниялари раҳбарлари иштирок этди.
Мулоқот чоғида «Янги Наманган шаҳарчаси» ҳудудида замонавий тураржой мажмуаси ва меҳмонхона қуриш бўйича қўшма лойиҳа муҳокама қилинди. Томонлар лойиҳани амалга ошириш ишларини яқин кунларда бошлашга келишиб олдилар.

