Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан соҳа ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ, тиббиёт соҳасида узоқ йиллар самарали меҳнат қилиб келаётган ва инсон соғлиғини асрашга муносиб ҳисса қўшган бир қатор соҳа вакиллари давлат мукофотларига сазовор бўлдилар.
Мукофотланганлар орасида Наманган вилояти тиббиёт тизими ходимларининг муносиб ўрни бор.
II даражали «Соғлом авлод учун» ордени билан
Акбаров Мурат Тургунович — Наманган вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказининг анестезиология-реанимация бўлими мудири.
I даражали «Саломатлик» ордени билан
Назаров Абдукаюм Абдухалилович — Республика тез тиббий ёрдам марказининг Янги Наманган тумани бўлими фельдшери.
«Дўстлик» ордени билан
Турдалиева Дилфуза Мамадалиевна — Поп туманидаги «Мурувват» ногиронлиги бўлган шахслар учун эркаклар интернат уйи катта ҳамшираси.
«Соғлом турмуш» медали билан
Камолова Хулкархон Садриддиновна — Янгиқўрғон туманидаги 61-оилавий поликлиника оилавий шифокори.
«Шуҳрат» медали билан
Ашуров Абдуғафор Ғуломович — Республика тез тиббий ёрдам марказининг Чуст тумани бўлими «Ахча» пункти ҳайдовчиси.
Бу фидойи тиббиёт ходимларининг давлат мукофотлари билан тақдирланиши — уларнинг юксак касбий маҳоратлари, инсонпарварлик руҳи ва соҳа ривожига қўшган муносиб ҳиссаларининг ёрқин ифодасидир.
